Ватан мустақиллигидан кўра азизроқ саодат йўқ. Энг улуғ ва буюк неъматлар, шак-шубҳасиз, фаровонлик, тараққиёт, тинчлик ва осойишталикдир. Президентимиз раҳнамолигида биз озод ва обод мамлакатимизнинг буюк келажагини барпо этмоқдамиз. Айни кунларда истиқлолимизнинг 23 йиллик тантаналарини муносиб кутиб олишга ҳар бир жабҳада астойдил тайёргарлик кўраяпмиз.
“Жаҳон” ахборот агентлигининг мухбирлари “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларининг ушбу анжуман ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Пойтахтимизда “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш бўйича давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари, хўжалик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Оила — жамиятнинг асосий бўғини, муҳим таянчи. У жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ҳамда тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, айниқса, оналик ва болаликнинг давлат томонидан ҳимоя қилиниши Асосий Қонунимизда ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида ҳам ушбу қоида ва тартиблар қатъий белгилаб қўйилган.
Пойтахтимизда «Энг намунали оила» республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган оилалар қатнашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018