Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ўтган Наврўз байрами тантаналарининг чет эллик иштирокчилари — хорижий мамлакатлар элчилари ва халқаро ташкилотлар вакиллари “Жаҳон” АА мухбирлари билан суҳбат чоғида ўз таассуротларини бажонидил ўртоқлашганлари баробарида, баҳор айёми муносабати билан мамлакатимиз халқига қутловларини ҳам изҳор этдилар.
Сайхунобод тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи, шашка бўйича халқаро гроссмейстер Сайёра Йўлдошева пойтахтимизда бўлиб ўтган Наврўз байрами тантанасида қатнашиб, Президентимизнинг байрам табригида мамлакат ёшларига билдирилган юксак ишонч ва оталарча тилаклардан қалби ғурур ҳамда ифтихорга тўлиб қайтди.
Юртимизга Наврўзи олам кириб келиб, шарқона ҳисобга кўра, янги йил бошланган шу кунларда боғбону соҳибкорлар яна қадрдон далалари ва боғларига отланмоқда. Зеро, бўлғуси ҳосил баракаси кўп жиҳатдан айни баҳорги агротехника юмушларининг нечоғлиқ сифатли бажарилишига боғлиқдир.
Давлатимиз раҳбари Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида барчамиз учун севимли айёмга айланган Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳру саховат, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам беришдек эзгу ғоя мужассамлигини эътироф этиб, беморлар, етим-есирларнинг, муҳтож инсонларнинг кўнглини, руҳини кўтариш, барча савоб ишларни амалга ошириш — буларнинг ҳаммаси халқимизнинг қон-қони, онг-онгига сингиб кетганидан, яхшилик ва эзгуликни доимо юрагида сақлаб келаётганидан дарак беришини алоҳида таъкидлади.
* “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ҳамкорлигида Навоий вилоятига “Саломатлик поезди” жўнатилди. “Саломатлик поезди” таркибидаги шифокорлар жорий йилнинг 1 апрелигача Навоий, Тинчлик, Конимех, Қара-Қата, Мустақиллик, Қизилқудуқ, Бузаубай ва Учқудуқ II станцияларига яқин ҳудудларда яшайдиган аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.
Сирли равишда ғойиб бўлган, “Malaysia Airlines” авиакомпаниясига қарашли “Boeing-777” русумли самолётни қидириш ишларида 26 давлат мутахассислари иштирок этаётган бўлса-да, ҳозиргача лайнер билан қандай ҳодиса юз бергани ва у турган жой ҳақида аниқ далиллар йўқ.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018