Самимий қутловлар
  • 21 Декабрь 2016

Самимий қутловлар

Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент жаноблари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришганингиз билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз. ўоят масъулиятли фаолиятингизда Сизга омад ва улкан муваффақиятлар тилайман.

Мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд дўстлик муносабатларини янада кенгайтиришимиз ва ривожлантиришимиз зарур.

Ўзбекистонда демократик, ҳуқуқий ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашда Сизга куч-ғайрат тилайман. Сиз бу борада бундан буён ҳам ­Германиянинг ҳамкорлиги ва қўллаб-қувватлашига ишонишингиз мумкин.

Ҳурмат билан,

Ангела МЕРКЕЛЬ,

Германия Федератив Республикаси

Федерал канцлери.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноб Президент!

Сиз, Жаноби Олийларини Ўзбекис­тон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан муборакбод этишдан ғоят мамнунман.

Сиз, Жаноби Олийлари Бош ­вазир лавозимида фаолият кўрсатган пайтингизда мамлакатни ­ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича илгари сурган ташаббусларингизни Ўзбекистон ҳукумати изчил давом эттиришига ­тилакдошман.

Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар, айниқса, яқинда кучга кирган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ва Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар инобатга олинганда, улкан салоҳиятга эга эканини таъкидлашни истардим.

Жаноб Президент, Сиз билан ҳамкорликда мамлакатларимиз ўртасидаги самимий муносабатларни янада кенгайтириш учун бор куч ва имкониятларимни ишга солишга қатъий интиламан.

Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Мишел ТЕМЕР,

Бразилия Федератив Республикаси Президенти.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Ўзбекистон Республикаси ­Президенти этиб сайланганингиз ­муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига Жазоир халқи, ҳукумати ва шахсан ўз номимдан самимий табрик ва эзгу тилакларимни йўллаб, юртингиз равнақи йўлидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилашдан беҳад хурсандман.

Ўзбекистон халқининг ўтиш ­давридаги юқори масъулияти ­ҳукумат бошқарувининг равон кечишига ­замин яратганини алоҳида таъкидлайман.

Ўзбекистон халқининг Сизга бўлган тўлиқ ишончи мамлакатингизни барча соҳаларда ривожлантириш йўлидаги фидокорона фаолиятингиз ҳамда юрт тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашингизга бўлган ишончининг ёрқин ифодасидир.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатларимиз ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик ва дўстлик ришталаридан мамнунлигимни изҳор этиб, дўст мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида барча соҳаларда ­ҳамкорлик муносабатларимизни юқори поғоналарга олиб чиқиш ­тарафдори эканимни таъкидлайман.

Жаноби Олийлари, самимий эҳтиромларимни қабул қилгайсиз!

Абдулазиз БУТЕФЛИКА,

Жазоир Халқ Демократик

Республикаси Президенти.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз ­билан Халқаро олимпия қўмитаси ­номидан табриклайман. Президент лавозимига киришганингиз муносабати билан Сизга ва бутун Ўзбекистон халқига энг эзгу истакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Халқаро олимпия қўмитаси ­Ўзбекистон Миллий олимпия ­қўмитаси билан самарали ҳамкорликни давом эттиришдан ман­фаатдор.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларида таъкидланганидек, спорт ­тинчлик ва тараққиётни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим ­омилдир. Спорт Ўзбекистон ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. Бунга биз Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлигимиз ­туфайли яққол гувоҳ бўлиб турибмиз.

Сизни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Рио — 2016» олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок ­этгани билан табриклашга ижозат бергайсиз. Мамлакатингиз спортчилари юксак натижалари билан бутун Ўзбекистон халқига катта қувонч ва ғурур бағишлади.

Жаноби Олийлари, Сизни Президент этиб сайланганингиз билан яна бир бор муборакбод этишга рухсат бергайсиз. Сизга ва халқингизга улкан муваффақиятлар тилайман. Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Томас БАХ,

Халқаро олимпия

қўмитаси президенти.

 

Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган:

ЮНЕСКО Бош директори — Ирина Бокова

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби — Кунио Микурия

БМТнинг наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси Бош директори — Ижрочи директори — Юрий Федотов

Бельгия Қироллиги парламенти Вакиллар палатаси раиси — Зигфрид Браке

Европа парламенти депутати, Европарламентнинг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан ҳамкорлик делегацияси аъзоси — Исмоил Эртуг

«Кувайтнинг бахтли оиласи» жамияти раиси — Шайх Фариха ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ

«Пиканол» компаниялар гуруҳининг бошқарувчи директори — Люк Так

«Claаs Central Аsian Investment GmbH» компанияси ижрочи директори, «Claаs» бошқаруви аъзоси — Бернд Людевиг

Россия нефть-газ саноатчилари уюшмаси кенгашининг раиси — Юрий Шафраник

Вильгельм номидаги Вестфаль университетининг Германистика институти директори — профессор Томас Томасек

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Самимий қутловлар Самимий қутловлар »