Украина Президенти билан телефон орқали мулоқот
  • 14 Декабрь 2016

Украина Президенти билан телефон орқали мулоқот

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Украина Президенти Пётр Порошенко ўртасида Украина томонининг ташаббуси билан 2016 йил 13 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Украина Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади. 

Президентлар турли соҳаларда Ўзбекистон билан Украина муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро долзарб масалалар -юзасидан фикр алмашдилар. 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни кенгайтириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга, бунда икки давлатнинг мавжуд имкониятларини тўла ишга солишга келишиб олдилар.

Пётр Порошенко Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Украинага ташриф билан келишни таклиф этди. 

ЎзА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn