Самимий қутловлар
  • 07 Декабрь 2016

Самимий қутловлар

Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Хитой Ҳукумати ва халқи, шунингдек, шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман. Сиз Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов бошлаб берган йўлни давом эттиришингиз ва ривожлантиришингиз, давлат қурилиши соҳасида янги муваффақиятларга эришишингизга ишонаман. 

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда. Жорий йилда икки томонлама муносабатларнинг ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги серқирра ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янада кенг -имкониятлар очиб берди. 

Мен Хитой — Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаман, Сиз билан яқин ҳамкорликда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, мамлакатларимиз ва халқларимиз келажаги учун янги йўллар очиш борасида биргаликда саъй-ҳаракатлар қилишга тайёрман. 

Сизга давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ва мустаҳкам соғлиқ тилайман.

Ўзбекистонга равнақ, куч-қудрат, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Си ЦЗИНЬПИН,

Хитой Халқ Республикаси Раиси.

  

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирини тушунишга асосланган юксак даражадаги қардошлик муносабатлари мамлакатларимизнинг халқларимиз фаровонлиги йўлидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, -ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишларда ўрнатилган самарали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини тўлиқ тас-диқлайди.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, қардош -Ўзбекистон халқининг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти учун олий давлат лавозимида улкан муваффақиятлар тилайман.

Эҳтиром ила,

Гурбангули БЕРДИМУҲАМЕДОВ,

Туркманистон Президенти.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонганингиз билан самимий табриклайман.

Ишончим комилки, бўлиб ўтган сайлов натижалари Ўзбекистон халқининг фуқаролар фаровонлигини ва халқаро майдонда мамлакат нуфузини янада ошириш борасида Сиз амалга ошираётган ишларга ишониши ва қўллаб-қувватлашидан далолат беради. Сизнинг Президент этиб сайланишингиз билан қардош Ўзбекистонда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган кенг кўламли ўзгаришлар давом эттирилишига аминман.

Қозоғистон минтақа давлатлари билан дўстона муносабатларни давом эттириш ва жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича Сиз амалга ошираётган ишларни юксак баҳолайди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанддаги учрашувимизни мамнуният билан эслайман. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз Қозоғистон билан Ўзбекистоннинг -стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ўзаро манфаатли асосда чуқурлаштириш ва кенгайтиришга янги туртки беришига ишонаман.

Икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлигимиз катта салоҳиятга эга. Биз сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенг кўламли муносабатлар бўйича амалий мулоқотга тайёрмиз. Мамлакатларимиз делегацияларининг сентябрдаги учрашувдан кейин ўтган қисқа вақт ичидаги ўзаро ташрифлари ҳам буни яққол тасдиқлайди.

Янги таҳдид ва хавфларга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида Қозоғистон бундан буён ҳам Марказий Осиёда самарали ҳамкорлик асоси сифатида мамлакатларимиз ўртасидаги иттифоқчилик ва яқин қўшничилик муносабатларини -мустаҳкамлаш тарафдори.

Фурсатдан фойдаланиб, мулоқотимизни Остонада давом эттириш ва Сизга қулай бўлган вақтда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишни таклиф этаман.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва давлат -раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

Нурсултон НАЗАРБОЕВ,

Қозоғистон Республикаси Президенти.

 

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалабангиз билан самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни йўллашдан мамнунман.

Сизнинг ушбу юксак ва айни пайтда масъулиятли лавозимга сайланганингиз Ўзбекистон халқи Сизнинг юрт фаровонлигини муттасил ошириш, жамиятда тинчлик, барқарорлик ва тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни кенг қўллаб-қувватлаганидан далолат беради.

Тожикистонда Сизни халқларимиз ўртасида дўстлик, яқин қўшничилик ва ҳар томонлама ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантириш тарафдори сифатида яхши билади ва ҳурмат қилади.

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро самарали ҳамкорлик Шарқнинг буюк мутафаккирлари Жомий ва Навоий замонидан давом этиб келаётган кўп асрлик яқин қўшничилик, дўстлик ва ўзаро ҳурмат ришталари билан боғланган халқларимизнинг туб манфаатларига жавоб беришига ишонаман.

Халқларимизнинг асрлар давомида қарор топган ўзаро муносабатларини сақлаш ва янада ривожлантириш зиммамизга катта масъулият юклайди ва биз Сиз билан биргаликда бу борада барча зарур саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёрмиз.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

Ҳурмат билан,

Имомали РАҲМОН,

Тожикистон Республикаси Президенти.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноб Президент, қадрли қардошим!

Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрда ўтказилган Президент сайлови натижасида Президентлик лавозимига сайланганингиз муносабати билан халқим ва шахсан ўз номимдан чин кўнгилдан муборакбод этаман.

Дўст ва қардош ўзбек халқининг иродаси намоён бўлган ушбу сайловнинг хотиржам ва ишончли муҳитда ўтганидан бағоят мамнун бўлганимни билдирмоқчиман.

Икки томонлама алоқаларимизни ривожлантириш борасида биз ташлайдиган муштарак одимлар орқали ҳамкорлигимизни қардош халқларимизнинг манфаатига хизмат қиладиган янада юқори босқичга кўтарилишига ишончим комил. 2016 йил 18 ноябрь куни Самарқандга ташрифим халқларимиз ўртасида мозийдан бугунгача етиб келган ришталардан куч олувчи ҳамда ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида ривожланаётган алоқаларимизни жонлаштириши аниқ. Фурсатдан фойдаланиб, Самарқанд шаҳрида менга ва делегациямизга кўрсатилган эътибор ва меҳмондўстлик учун ташаккур айтмоқчиман.

Қардошлик муносабатларимизда янги саҳифа бўлиши учун Сиз Жаноби Олийларини расмий ташриф билан давлатимизга меҳмонга келишингиздан ва мен гўзал юртингизга яна бир бор ташриф буюришдан бағоят бахтиёр бўлишимни изҳор этаман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва муваффақият, қардош ўзбек халқига тинчлик, фаровонлик ва омонлик тилаб қоламан.

Режеп Таййип ЭРДЎҒОН,

Туркия Президенти.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Сиз Жаноби Олийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Сизнинг сайланганингиз, Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзоларининг икки томонлама алоқалар кун тартибидаги мақсадлар ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари самара бериши учун яхши фурсат яратади, дея ишонаман.

Сиз Президент лавозимида фаолият кўрсатадиган янги даврда биргаликдаги ҳаракатларимиз шарофати билан икки томонлама муносабатлар халқларимиз ўзаро манфаатдорлиги асосида олдингидан кўра кўпроқ, кун сайин ривожланиши ҳамда минтақавий ва халқаро тинчлик, хавфсизлик мустаҳкамланишининг шоҳиди бўламиз, деб умид қиламан.

Худованди каримдан Сиз Жаноби Олийларига соғлик-саломатлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон ҳукумати, биродар ва дўст халқига тинчлик ва фаровон ҳаёт тилаб қоламан.

Ҳасан РУҲОНИЙ,

Эрон Ислом Республикаси Президенти.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Сиз Жаноби Олийларининг дўст ва биродар Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Афғонистон халқи ва шахсан ўз номимдан самимий табрикларимни йўллашдан бағоят мамнунман.

Сизнинг ушбу масъулиятли лавозимга сайланганингиз биродар Ўзбекистон халқининг Сиз Жаноби Олийларига ва Сизнинг мамлакатни ривожлантиришга қаратилган дастурингизга ишончидан далолат беради.

Ҳурматли Президент Жаноблари!

Муштарак маданий ва диний қадриятларга эга бўлган Афғонистон ва Ўзбекистон халқлари мавжуд умумий таҳдидларга қарамасдан, ўзаро дўстлик ва биродарлик алоқаларини сақлаб, бир-бирларини ҳимоя қилиб келмоқдалар.

Мен мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги кундаги ривожидан бағоят хурсандман ва ушбу муносабатларнинг тўғридан-тўғри мулоқотлар орқали ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида янада мустаҳкамланиши тарафдориман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларини ушбу юксак лавозимга сайланганингиз муносабати билан яна бир бор табриклаб, Сизга мустаҳкам соғлиқ ва улкан муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига Сизнинг раҳбарлигингизда фаровонлик ва тараққиётга эришишини тилаб қоламан.

Эҳтиром ила,

Муҳаммад Ашраф ҒАНИ,

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Латвия халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман.

Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бундан буён ҳам ривожланишига ишонаман. Фурсатдан фойдаланиб, Сизнинг -масъулиятли фаолиятингизга муваффақият, мамлакатингизга тинчлик, фаровонлик, Ўзбекистон халқига бахт-саодат тилайман.

Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

Эҳтиром билан,

Раймондс ВЕЙОНИС,

Латвия Республикаси Президенти.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни шахсан ўз номимдан ва Молдова Республикаси халқи номидан Ўзбекистон Республикасининг олий давлат лавозимига сайланганингиз билан самимий табриклайман.

Мамлакатларимизни тарихий дўстлик, шериклик ва ўзаро ёрдам ришталари боғлайди. Халқларимиз Иккинчи жаҳон урушида биргаликда ғалаба қозонган. Молдова ва Ўзбекистон 1966 йил Ўзбекистонда ва 1977 йил Молдовада рўй берган зилзила оқибатларини бартараф этишда бир-бирига ёрдам берган. Кўп миллатли халқимиз ушбу дўстлик ёрдамини ҳеч қачон унутмайди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатлари бундан буён ҳам давом этишига ишонаман.

Игорь ДОДОН,

Молдова Республикасининг

сайланган Президенти.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn