Россия президенти билан телефон орқали мулоқот
  • 06 Декабрь 2016

Россия президенти билан телефон орқали мулоқот

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида Россия томонининг ташаббуси билан 2016 йил 5 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.

Давлат раҳбарлари ҳозирги кунда кўп қиррали Ўзбекистон — Россия муносабатлари юксак даражада эканини мамнуният билан таъкидлаб, Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув чоғида эришилган келишувлар режали ва тизимли асосда ҳаётга татбиқ этилаётганини ижобий баҳоладилар. 

Томонлар турли вазирлик ва идоралар, хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ўзаро самарали ҳамкорлик амалий натижалар бераётганини алоҳида қайд этдилар. 

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил давом эттириш ва янада ривожлантириш, ўзаро алоқаларга доир барча соҳаларда, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича давлатлараро ишончли, очиқ ва конструктив мулоқотни чуқурлаштиришга қатъий тайёр эканликларини билдирдилар. 

Суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтди. 

ЎзА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Самимий қутлов Самимий қутловлар »