Самимий қутлов
  • 06 Декабрь 2016

Самимий қутлов

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиндан табрик мактуби келди. Унда шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикасининг cайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Сайловдаги ишончли ғалабангиз Сизнинг ватандошларингиз орасида обрў-эътиборингиз баландлигидан, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини ҳал этишдаги хизматларингиз юксак эътироф этилганидан далолатдир.

Россияда Сизни давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришнинг доимий тарафдори, деб биладилар. Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни бундан буён ҳам мустаҳкамлаб, минтақавий ва халқаро масалаларда конструктив ҳамкорликни янада кенгайтирамиз. Бу мамлакатларимиз халқларининг туб манфаатларига мос келади, Марказий Осиёда ва бутун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги маконида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш имконини беради.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги ғоят масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизни ўзингиз учун қулай вақтда Россияга ташриф буюришингизни таклиф қиламан.

Эҳтиром билан,

Владимир ПУТИН,

Россия Федерацияси Президенти.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn