Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон — Тожикистон муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб вазифаларни амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича давлат ва жамоат тузилмалари, хўжалик субъектларининг ўзаро мулоқотларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.
Суҳбат амалий ва дўстона руҳда ўтди.
ЎзА.