Олий даражадаги учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни изчил ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро сиёсий муаммоларни муҳокама этиш мўлжалланган.
Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикаси ҳукумати ва парламенти, етакчи иқтисодий ва молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлари ҳам ташриф дастуридан ўрин олган.
Ташриф якунлари бўйича томонлар икки давлат раҳбарларининг қўшма декларациясини қабул қилади, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланади.