Ватан равнақи, юрт осойишталиги йўлида жонини фидо қилган аждодларимиз ёди ҳамиша қалбимизда, юрагимизда. Уларни хотирлаш, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш эса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, одамийликнинг энг олий мезонидир. Ушбу азалий қадриятлар 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият” шиорлари остида республикамизнинг турли ҳудудларида бўлиб ўтган байрам тадбирларида яна бир карра намоён бўлди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамкорликда 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан вилоят марказида истиқомат қилаётган уруш фахрийларининг ҳар бирига 2 миллион сўмлик пул мукофотини ҳамда “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ва уларга уч йил давомида бепул техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқи белгиланган имтиёзли сертификатларни давлатимиз раҳбари номидан тантанали равишда топширишди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018