Президентимиз Шавкат Мирзиёев давлат ва жамиятни жадал суръатда тараққий топтиришнинг муҳим йўналишлари ҳақида сўз юритар экан, “Халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтиришни биз биринчи даражали вазифамиз, деб ҳисоблаймиз”, дея барча жабҳада, аввало, инсон манфаатлари ҳамда адолат устуворлигига эришиш заруратини алоҳида таъкидлайди. Бу бежиз эмас, албатта.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Асосий Қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликлари кафолатларини белгилаб бергани, у асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шакллангани, бугунги кунда барча жабҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бораётгани, буларнинг барчаси, энг аввало, Конституциямизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижаси экани алоҳида таъкидланди.
Инсонларнинг давлатга, адолат ва қонунларга ишончини мустаҳкамлаш учун, аввало, халқ манфаатига қаратилган ислоҳотлар амалий тасдиғини топмоғи, давлат идоралари ҳамда фуқаролар ўртасидаги муносабат очиқликка, шаффофликка асосланмоғи лозим. Агар бунинг акси ўлароқ кенг кўламли ислоҳотлар жойларда ижросини топмай, қоғозда қолиб кетаверса, раҳбар ва мансабдор шахслар одамлар дарду ташвиши билан қизиқмаса, бундай жамиятнинг эртаси ҳақидаги умид ва тасаввур кун сайин хира тортиб бораверади.
Фарғона шаҳрида ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, турли вазирлик ҳамда идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018