Жаноби Олийлари!
Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партиясининг 19-съезди муваффақиятли якунлангани ва Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби лавозимига қайта сайланганим муносабати билан табриклаб йўллаган мактубингиз учун самимий миннатдорлик билдираман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтган навбатдаги мажлисида иштирок этган Қирғизистон Бош вазири Сапар Исоқов, Арманистон Бош вазири Карен Карапетян ҳамда Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Эюбов билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Дунёнинг энг машҳур музейларида миллий қадриятларимиз ва халқ амалий санъатининг асл дурдоналари ҳисобланган тарихий қўлёзмалар, осориатиқалар муборак сарчашмалар сифатида халқимизнинг маънавияти ҳамда маданияти, жаҳон илм-фани тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан далолат беради.
Атоқли давлат арбоби ва таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг Қизилқум ҳудудидаги беҳисоб ер ости қазилма бойликларини ўзлаштириш, кон-металлургия соҳасини ривожлантириш ва бу ердаги инфратузилмани мустаҳкамлашдаги хизматлари беқиёс. Унинг ташаббуслари асосида Қизилқум саҳросида Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Зафаробод каби шаҳар ва қўрғончалар қад кўтарган. Хусусан, Навоий кон-металлургия комбинатини, унинг ҳудудида қурилаётган иншоотларни шахсан ўзи бориб кўрган, лойиҳалар юзасидан амалий таклифлар билдирган.
Дунёда шундай инсонлар бўладики, уларнинг номи ўз халқи бошидан кечирган воқеалар ҳамда юрти учун қилган эзгу ишлари билан туташиб кетади. Бундай шахсларнинг тарихдаги ўрни, ўз мамлакати ривожига қўшган ҳиссаси турлича талқин этилади. Лекин одамлар хотирасидан жонажон Ватанига садоқат билан ҳалол хизмат қилганлар асло ўчиб кетмайди. Бинобарин, Ўзбекистонимиз учун Шароф Рашидович Рашидовнинг номи ана шундай табаррук зотлар қаторидан ҳақли равишда ўрин олган.
Бугунги давр давлат хизматчилари олдига янгича талаблар қўймоқда. Мамлакатимизни замонавий босқичда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни рўёбга чиқариш учун бошқарув усулларини қайта кўриб чиқиш, фаолият самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018