Сўнгги икки аср чорраҳасида халқимизнинг иродаси, сабру қаноати, салоҳияти ҳамда оқибати оғир синовлардан ўтди, десак янглишмаймиз. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўз закоси ва юксак идроки билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида муҳим ўрин тутадиган ушбу даврнинг мураккабликларини енгишда, чуқур ижтимоий-иқтисодий инқироз гирдобида қолган Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишида ҳамда суверен давлатимизнинг изчил барқарор ривожланиш йўлига чиқишида катта матонат кўрсатди. Мустақилликнинг дастлабки чорак асрида узоқни кўзлаб олиб борилган ислоҳотлар асосчиси, албатта, Ислом Каримовдир.
Ўзбек ва туркман халқларини муштарак маданият ҳамда қадриятлар, урф-одат ва теран тарихий илдизлар ўзаро боғлаб туради. Икки қардош эл азалдан бир дарёдан сув ичган. Юртимизда Махтумқули ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар қанчалик севиб тингланса, Туркманистонда Навоий ижоди намуналари кириб бормаган хонадон йўқ.
Статистикани иқтисодиётнинг кўзгусига қиёслашади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки унинг етакчи соҳа ва тармоқларидаги ўзгаришлар, энг аввало, статистика кўрсаткичларида намоён бўлади. Шу маънода, тақдим этиладиган бундай маълумотлар келгусида муҳим қарорлар қабул қилишда бамисоли “қўнғироқ” вазифасини ўтайди. Бугунги кунда мамлакатимизда мазкур соҳани сифат жиҳатидан ривожлантиришга устувор аҳамият берилаётганининг боиси ҳам ана шунда.
Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 ноябрь куни "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
Тошкент вилоятининг “Турон” ахборот-кутубхона марказида Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Иштирокчилар мамлакатимизнинг Асосий Қонуни яратилиши тарихи, шунингдек, унинг шарҳлари ва тарғиботига оид адабиётлар билан танишдилар.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018