Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни бозорларни қиш-баҳор мавсумида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни қайта ишлаш кўламини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ҳўл мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш, шунингдек, полиз ва мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, узум харид қилиш бўйича 2018 йилга мўлжалланган давлат буюртмасини шакллантириш вазифалари ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Юртимизда улкан бунёдкорлик ишлари, тарихий аҳамиятга эга янгиланишлар амалга оширилмоқда. Мустақиллик йилларида Ватанимиз қиёфасини тубдан ўзгартирган бу улкан саъй-ҳаракатларда, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашда кўплаб халқаро экспертлар, ривожланган давлатлар сиёсий арбоблари томонидан демократик тамойилларга мос, дея эътироф этилган Конституциямиз дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.
Шавкат Мирзиёев 2017 йил 17 ноябрь куни “Ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳунармандчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, охирги беш йилда товар белгилари бўйича қарийб 13,4 мингта талабнома келиб тушган. Шундан салкам 3 мингтаси хорижий талабнома берувчилар улуши тўғри келгани, миллий талабнома берувчилар томонидан бўлган мурожаатларнинг эса 74 фоизи тадбиркорлик субъектларига тегишли эканлиги диққатга сазовор.
2017 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Г. Оверфелд билан учрашуви бўлиб ўтди.
2017 йилнинг 13-17 ноябрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 19 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 56 та битим қайд қилиниб, 35,0 млн. дона акция 2,6 млрд. сўмга сотилди. Ушбу кўрсаткич ўтган ҳафта савдо якунларига нисбатан 2,6 маротабага кўпдир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018