Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 27 Октябрь 2015
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўз ишини бошлади.
Президентимизнинг Ўзбекистон деҳқонлари ва фермерлари, барча меҳнаткашларига йўллаган табрикномаси ўз тақдирини ер билан боғлаб, ундан дур ундираётган қишлоқ одамларининг қалбига олам-олам қувонч улашди.
Одатда, олис манзил сари йўл олган сайёҳлар ўз кўнглидан кечиришни истаган ажиб бир ҳис бор. Бу — ҳайрат! Ана шу туйғунинг сеҳрли кучи билакка чексиз қувват, юракка битмас-туганмас ғайрат бағишлайди.
“Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”.
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида мамлакатимизда тиббий патронаж хизматининг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат санъат музейида таниқли мусаввир Юсуф Елизаровнинг кўргазмаси давом этмоқда.
Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича XVIII жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари муносиб қатнашиб, ўзбек ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир бор намоён этишди.
Ўзбекистонлик спортчилар 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмаларни бирин-кетин қўлга киритмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 16 январда бўлиб ўтган мажлисида белгилаб берилган 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар жаҳон иқтисодий инқирози давом этаётган шароитда жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида мамлакатимизда мустаҳкам иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш имконини берди.
Тайлоқ туманидаги “4-механизациялашган кўчма колоннаси” корхонаси жамоаси қурилиш соҳасида катта тажрибага эга. Хусусан, Самарқанд вилоятининг бир нечта шаҳар ва туманларида қад ростлаган мактаблар, тиббиёт муассасалари ҳамда спорт мажмуалари — уларнинг меҳнати маҳсули.