Конимех туманида “Aquarius water” масъулияти чекланган жамияти жамоаси Қизилқум саҳроси қаъридан олинаётган маъданли сувни қадоқлашни йўлга қўйди.
Тадқиқотлар натижасида 150 метр ер остидаги обиҳаёт таркибида инсон саломатлиги учун фойдали минераллар кўплиги аниқланди. Шундан сўнг мазкур лойиҳа рўёбига киришилди. Бу мақсадлар учун 105 минг АҚШ долларилик сармоя йўналтирилди. Ҳозир бу ерда кунига 40 тоннагача сув бежирим идишларга қуйилаяпти.
Навоий вилоятида 2015 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида янги корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш бўйича ҳаётга татбиқ этилган 1264 та лойиҳа туфайли 6252 киши доимий даромад манбаига эга бўлди.
Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Урганч шаҳрида Маҳаллийлаштириш дастури доирасида “Metall silver star” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади. Металл қувурлар ва турли профиллар тайёрлашга мўлжалланган ушбу лойиҳа рўёби учун 4,1 миллиард сўм миқдорида сармоя йўналтирилди. Бунинг ҳисобига корхона энг замонавий технологик линия билан жиҳозланди. Пировардида бу ерда йилига 12 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти юзага келди. Шу билан бирга, ўттизга яқин иш ўринлари яратилди.
Корхона жамоаси келгусида велосипедлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган, қиймати 500 минг АҚШ долларилик лойиҳани ҳаётга татбиқ этишни режалаштирган. Бу орқали йилига 8 минг донагача маҳсулот тайёрлаш кўзда тутилмоқда.
Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Куз — боғларга ўзгача файзу барака бахш этади. Офтобда “ял-ял” товланган олмаю нок, шиғил ҳосил туккан беҳизорларга боқиб кўз қувнайди. Узумни айтмайсизми? Ҳусайнию тойфининг мазаси асалдан қолишмайди. Етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари эса авжида. Бухоро туманидаги “Саховат” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи боғбонлар айни кунларда ана шундай эзгу юмушлар билан банд.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018