Президентимиз ташаббуси билан яқинда Тошкентда ўтказилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатига юқори баҳо берар экан, жумладан, узумнинг “Ҳусайни”, “Тоифи” навларидан, шунингдек, майиз сотиб олиш бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини таъкидлашди.
Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли қилиб вояга етказиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга зарур ташкилий ҳамда ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилган бўлиб, бу борада кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори замонавий фикрлайдиган, чин ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.
Пойтахтимизда “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш — жамиятни ривожлантириш ва демократлаштиришнинг устувор йўналиши” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Олий Суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия вазирликлари билан ҳамкорликда ҳамда қатор халқаро ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.
Жорий йил 5 — 6 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро конференция якунлари ҳамда Президент Ислом Каримовнинг мазкур анжуманнинг очилиш маросимидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситаларида атрофлича ёритилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018