19 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари парламент қуйи палатаси навбатдаги мажлисининг аввал тасдиқланган кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасини давом эттирдилар ва жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини мустаҳкамлашга қаратилган қатор янги қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Навоий давлат кончилик институти катта илмий ходими Абдулла Умрзоқовнинг ацетилин асосида винел мономерларини синтез қилиш орқали полимерлар хоссаларини яратиш борасидаги илмий изланишлари Навоий шаҳрида бўлиб ўтган “XXI аср — интеллектуал авлод асри” мавзуидаги республика илмий-амалий анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.
Бельгиянинг Кортрейк шаҳридаги ўарбий Фландрия Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон иқтисодий ва сармоявий салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. Савдо-саноат палатаси таркибига кирган Бельгиянинг етакчи компаниялари вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналарида яратилган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди. Тақдимот маросими мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси ва ўарбий Фландрия провинциясининг Иқтисодий бюроси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолининг тиббий маданиятини янада юксалтириш, айниқса, хотин-қизлар саломатлигини муҳофазалаш, улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш юзасидан кенг қамровдаги ишлар амалга оширилаётир. Ижтимоий аҳамиятга эга давлат дастурларида бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, барча соҳада хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга устуворлик берилмоқда.
Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида бир қатор қонунчилик ҳужжатларини ҳозирги даврдаги реал ҳолатдан келиб чиқиб, жиддий қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилган эди.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кенг кўламли имтиёз ва преференциялар бериш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилаётгани натижасида ушбу соҳа йилдан-йилга юксалмоқда. Бу жараён, айниқса, аҳолиси зич жойлашган, малакали кадрларга бой, саноат салоҳияти юқори бўлган Андижон вилоятида яққол намоён бўлмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018