Фарғона шаҳрида эркаклар ўртасида “Fergana Challenger” ҳамда хотин-қизлар ўртасида “Fergana women’s” анъанавий халқаро турнири бошланди.
Унда Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, Исроил, Беларусь, Молдова каби йигирмадан зиёд давлат вакиллари яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиблик учун куч синашмоқда. Ватанимиз шарафини Аброр Исоқов, Важа Узоқов, Темур Исмоилов, Оқгул Омонмуродова, Сабина Шарипова, Гўзал Юсупова, Камола Умарова сингари истеъдодли ракетка усталари ҳимоя қилаяпти.
Юртимизда халқ амалий санъатининг унутилаёзган турлари қайта тикланиб, ҳунар эгалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётир. Уларнинг эмин-эркин ишлашлари, ўз иқтидорларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилаяпти. Солиқ имтиёзлари берилмоқда. Натижада ҳунармандлар сони кўпайиб бораётир. Бухоролик миниатюра устаси Даврон Тошев фаолияти бунга яққол мисол бўла олади.
Сурхон воҳасининг янги аҳоли массивларида қурилаётган бири-биридан чиройли ва тароватли ҳовли-жойларга талаб кун сайин ортмоқда. Шу боис ўтган йили қишлоқларда сифат даражаси ва яратилган шарт-шароити шаҳардагидан қолишмайдиган 810 та тураржой қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 887 тага етказиш чора-тадбирлари кўрилаётир.
АҚШнинг Флорида штатидаги Милтон шаҳрилик Жоуи Полк исмли балиқчи қармоқ билан акула тутиб олди.
Жониворнинг узунлиги 3,35 метрни, оғирлиги эса 365 килограммни ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳозирги кунгача соҳилда тутилган энг катта наҳанг сифатида қайд этилиши мумкин.
Европада бир неча кун ҳукм сурган иссиқ ҳарорат ўрнини кучли шамол ва ёғингарчилик эгаллади.
“Евроньюс” телеканали хабарига кўра, масалан, Францияда теннис тўпидек келадиган дўл ёғди. Бундай катта ҳажмдаги музлар автомобиллар, бинолар ҳамда уйларга жиддий зарар етказди. Қолаверса, кучли шамол юзлаб дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018