Маълумки, 1992 йилда БМТнинг Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинди. Ўша пайтда ушбу ҳужжат 156 та давлат томонидан имзоланиб, 1993 йилдан бошлаб халқаро ҳужжат сифатида кучга кирди. Унда биологик хилмахилликни сақлаш, унинг компонентларига зиён етказмасдан фойдаланиш каби муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Ёшлар ижод саройида шу шиор остида ёш тадбиркорлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар, кўрсатилаётган хизматлар ва ишлаб чиқилган инновацион ғоялар кўргазмаси очилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар Кенгаши, Иқтисодиёт бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган бу галги тадбирда пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган 120 дан зиёд ёш тадбиркорлар иштирок этди.
Боғдаги тароват, дарахтлар жозибаси, уларнинг серҳосил меваси боғбоннинг ўз ишига нисбатан чексиз меҳридан даракдир. Вақтида қилинган парвариш, табиатга бўлган эзгу муносабат туфайли нозиккина навниҳол чуқур илдиз отиб, дарахтга айланади, сояси, меваси билан эл-улусга наф келтиради.
Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида почта алоқасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, соҳани модернизация қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
* Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик” мавзуида анжуман ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Республика Байналмилал маданият маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ва диний ташкилотлар вакиллари, олий таълим даргоҳларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар қатнашди.
Юртимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда ёш авлодга замонавий билим бериш устувор масалалардан биридир. Хусусан, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида кўркам ўқув муассасалари бунёд этилиб, жаҳон андозалари асосида жиҳозланди, илғор ахборот технологиялари билан тўлиқ таъминланди. Энг муҳими, ўқувчи-ёшларнинг бугунги талабларга мос билим олишлари учун зарур имкониятлар яратилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018