Буюк британиялик боғбон Питер Глейзбрук оғирлиги 27 килограмму 485 граммга тенг бўлган гулкарам етиштирди.
“The Daily Telegraph” нашрининг ёзишича, мамлакат боғбонлари уюшмасининг эксперт ва мутахассислари ушбу маҳсулотни чуқур ўрганиб, уни “Энг катта сабзавот” сифатида эътироф этишди. Бундан аввалги рекорд яна бир британиялик Алан Хэттерслига тегишли бўлиб, у 24,6 килограммли гулкарам ўстиргани учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди.
Ана шу китобдан жой олиш учун Питер Глейзбрук ҳам ариза билан мурожаат қилиши керак. Аммо боғбон бу ҳақда ҳозирча бирор гап айтгани йўқ.
Венгрияда экологик безарар автобус яратилди.
“Credo E-Bone” деб номланувчи мазкур транспорт воситасининг зарари ҳақиқатда нолга тенг. У водородли ёқилғи элементлари ва литийли батареялар ёрдамида ишлайди.
Айни пайтда эко-автобус синовдан ўтказилмоқда. Агар у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, оммавий равишда ишлаб чиқарилади.
Дунё бўйича планшетларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида халқаро бозорда 57,6 миллион дона ана шундай техника воситаси сотилган. Бу ўтган йилнинг мазкур давридагига нисбатан 19 фоиз кўпдир. Харидорлар орасида, асосан, “Android” платформаси асосида ишловчи планшетларга қизиқиш катта. Январь-февраль ойларида сотилган жами ускунанинг 65,8 фоизи шу туркумга тегишли экани буни яққол тасдиқлади.
Сайфи Fаффоров — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.Вобкентнинг табаррук нуронийларидан бири. Отахонни доимо невараю чеваралари даврасида кўрасиз. Сўзлари оддий, аммо жўяли. Суҳбати дилтортар. Гурунглашиб ҳаёт, умр мағзини чаққандек бўласиз. Айниқса, тинчлик, осойишталик ҳақидаги гаплари самимийликка йўғрилган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018