Кеча “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида бир йўла учта —“Қурилиш — UzBuild 2014”, “Иситиш ва ҳавони алмаштириш тизимлари, сунъий иқлим ҳосил қилиш, сув таъминоти, сантехника ва ҳовузлар — Aqua-Therm Tashkent 2014” ҳамда “Мебель, ишлаб чиқариш технологиялари — MebelExpo Uzbekistan 2014” халқаро кўргазмалари иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2010 йил ноябрь ойида илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киришди.
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан БМТнинг 1972 йилда имзоланган Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияси талабларининг вилоятдаги ижросини ўрганиш ва муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Аёлга, Онага эҳтиром давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хотин-қизлар ўзларига берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, ижтимоий фаолият майдонига дадил чиқа бошладилар. Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлашга кўрсатилаётган ғамхўрлик туфайли оила ҳамда жамиятда соғлом муҳит шаклланди.
Ҳиндистоннинг Харьяна штатида “Surajkund Grafts Mela” анъанавий XXVIII фольклор ва халқ амалий санъати халқаро фестивали бўлиб ўтди. Унда ҳинд заминидаги 24 та штат ҳамда дунёнинг қарийб 20 мамлакатида фаолият кўрсатадиган ижодий жамоалар ва халқ амалий санъати усталари, жумладан, Бангладеш, Индонезия, Непал, Россия, Таиланд, Шри-Ланка, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 25 февраль куни Оқсаройда Беларусь Республикаси, Латвия Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Грузия, Туркия Республикаси, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Николай Клакевич, Эдгарс Бондарс, Найтхарт Хёфер-Виссинг, Константин Жгенти, Намик Гунер Эрпул, Сунь Лицзедан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018