Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 14 Февраль 2014
Президентимиз Ислом Каримов мамлакатни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, Ўзбекистонимиз бир пайтлардаги аграр республикадан босқичма-босқич равишда саноати ривожланган замонавий давлатга айланиб бораяпти.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси юзасидан Озарбайжон оммавий ахборот воситалари ҳам ўз муносабатларини билдиришмоқда.
Ёшларнинг иқтидор ва истеъдодини юзага чиқариш, интеллектуал салоҳияти юқори, дунёқараши кенг, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган бюджет ва солиқ соҳаларини либераллаштириш жараёнлари иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши ва аҳоли фаровонлиги ошишида муҳим омил бўлмоқда.
* Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ота-оналар қатнашди.
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. ўўза генетикаси ва селекцияси соҳасидаги йирик олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Остон Жалилов 77 ёшида вафот этди.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ ҳамкорлигида мактабгача таълимни жорий этишда янгича ёндашув мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Фарғона вилоятида умумтаълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўғил-қизлар жамоат транспортидан имтиёзли ва бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда халқимизнинг улуғ фарзандлари — Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасида улкан ишлар амалга оширилди.
Тарихда 332 йил ҳукм сурган Бобурийлар сулоласининг асосчиси — Бобур назму насрда, илму урфонда ўчмас из қолдирган, мумтоз адабиётимизнинг ажойиб сўз санъаткоридир.