Хорижлик мутахассислар ўзбек пахтасига ана шундай таъриф беришмоқда. Пахтачилик тармоғида самарадорликнинг юқори бўлиши кўп жиҳатдан парваришланаётган ғўза навига боғлиқ. Чунки пахта толаси рангининг тиниқлиги, пишиқлиги ва узунлиги, қисқача айтганда, сифат кўрсаткичларининг юқори бўлиши, аввало, нав хусусиятларига бориб тақалади.
“Ипак йўлидаги туризм” ХХ Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси якунланди. Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Таиланд, Малайзия, Сингапур, Италия каби ўнлаб давлатлардан фирма ва компаниялар вакиллари қатнашган ушбу халқаро форум ўзаро тажриба алмашиш, миллий сайёҳлик имкониятларини кенг намойиш этиш, анъана ҳамда қадриятларни тарғиб қилиш, мавжуд муаммоларни атрофлича муҳокама этиш, қолаверса, ҳамкорлик юзасидан фойдали шартномалар имзолаш ва янги йўналишлар очиш учун қулай шароит яратди.
Куни кеча Юртбошимиз Андижон вилоятига ташрифи чоғида биз, фермерлар билан учрашиб, деҳқончилик соҳасидаги илғор тажрибалар, ғўза навларини тупроқ ва иқлим шароитларига мос равишда танлаш, янги агротехнологияларни жорий этиш ҳақида қимматли маслаҳатларини бердилар. Фермерлик ҳаракатининг истиқболи ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ҳар бир ота-она ўғил-қизининг камолини кўришни, азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлишини истайди. Шу жиҳатдан олганда, биз фарзандларимизга ҳар қанча ҳавас қилсак арзийди. Негаки, мамлакатимизда ёшларнинг пухта билимли, юксак маънавиятли бўлиб камол топиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018