Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси»да БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Ижроия кенгашининг 99-сессиясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган мазкур ташкилот Бош котиби Талеб Рифаини қабул қилди.
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида якунига етаётган XVII Осиё ўйинларида юртдошларимиз қўлга киритаётган натижалар кундан-кун салмоқли бўлиб бормоқда. Хусусан, спортнинг бадиий гимнастика, юнон-рум кураши, таэквондо (WTF), енгил атлетика ва бокс турларида иштирок этган вакилларимиз шоҳсупанинг турли поғоналаридан жой олишди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини юксалтириш, иқтисодий, ҳуқуқий билимини муттасил ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу йўналишдаги эзгу саъй-ҳаракатлар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилиб, соҳада ҳамкорликнинг тобора кенгайиши ва мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик тамойилларини таъминлаш, уларнинг қонуний асосларини яратиш ва ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият берилмоқда. Имон-эътиқод, меҳр-оқибат, шафқат ва мурувват каби фазилатлар халқимиз маънавий ҳаётини юксалтиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018