Мамлакатимиздаги иқтисодий барқарорлик, қулай ишбилармонлик муҳити Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошираётир. Натижада сармоялар оқими йил сайин кенгаймоқда. Узоққа бормайлик, шу йилнинг биринчи ярмида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 15 триллион сўм ёки 6,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилгани, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми эса 28,8 фоиз ошгани бунинг яққол далилидир.
Жаҳон пахта саноатининг асосий бозорларидан бирига айланган Х Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси қизғин ҳамда ишчан руҳда ўтди. Халқаро экспертлар, трейдерлар, йирик тўқимачилик компаниялари вакиллари ялпи мажлис ва ярмарка доирасида ташкил этилган учрашувлар, семинар ҳамда тақдимотларда пахта бозоридаги энг муҳим масалаларни муҳокама қилдилар, юртимизда пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш жараёни билан яқиндан танишдилар. Биз улардан айримларининг ушбу йирик анжумандан олган таассуротлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.
Мамлакатимизда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган комплекс чора-тадбирлар миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ривожини таъминламоқда. Айни пайтда товар-хом ашё ва молиявий биржалардаги муносабатларни тартибга солиш, биржа фаолиятини такомиллаштириш жараёни ҳам изчиллик касб этиб бораяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018