Маълумки, яқинда “Тижорат сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди. Ушбу Қонун мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда долзарб аҳамиятга эгадир.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда республика Товар-хом ашё биржаси ҳамкорлигида электрон-аукцион савдоларининг очиқ-ошкоралиги ва уларда кичик бизнес субъектларининг иштирокини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “Судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал қилиш амалиёти ва корпоратив қонунчиликни такомиллаштиришнинг замонавий тенденциялари: миллий ва хорижий тажриба” мавзуида халқаро давра суҳбати ўтказилди.
Юқори технологияли саноат тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир. Натижада импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш ҳажми йил сайин ошиб бормоқда.
Мобиль телефонлари ишлаб чиқаришда етакчи саналган “hTC” компанияси янги қурилмасини намойиш этди.
Мазкур смартфон замонавий ва энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган. Жумладан, у 13 мегапиксель ҳажмдаги камерага эга. Айтиш жоизки, бундай камера ҳар қандай профессионал фотоаппаратлар билан рақобатга кириша олади.
Мобиль қурилманинг видеотасвирга олиш хизматида ҳам кўплаб қулайликлар мавжуд. Хусусан, смартфоннинг экрани 5,2 дюймли бўлиб, энг юқори сифатли (Full HD) видеомаҳсулотларни бемалол қўллаб-қувватлайди. 16 гигабайтли ички хотирага эга ушбу аппаратни 1,5 метр сув тубида ҳам ишлатса бўлади.
Марсга парвоз қиладиган илк инсон бу йил 13 ёшга тўлган Алиса Карсон исмли қизалоқ бўлиши мумкин.
Гап шундаки, NASA космик агентлиги “қизил сайёра”га учадиган астронавтни тайёрлаш дастурида айнан шу қиз билан ишлашга келишиб олган.
Алиса астронавт бўлиш мақсадида тўққиз йилдан бери ўз устида тинимсиз меҳнат қилиб келаяпти. Бу вақт ичида у NASAнинг астронавтларни тайёрловчи ёзги болалар оромгоҳида уч мавсум давомида махсус синовдан ўтди.
Космик кемаларда ҳаракатланиш қоидаларини мукаммал ўрганган бу қизалоқ жисмоний тарбия билан ҳам мунтазам шуғулланади. Бундан ташқари, у инглиз, испан, хитой ва француз тилларида бемалол сўзлаша олади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018