Тадбирда Президентимизнинг 2013 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори юртимизда сўз санъатига нақадар юксак эътибор қаратилаётганининг намунаси, дея эътироф этилди.
Анжуманда Муҳаммад Юсуф шеъриятининг мавзулар кўлами, унинг Ватан, халқ ҳақидаги шеърлари бадиияти хусусида маърузалар тингланди. Тошкентдан ташриф буюрган профессор-ўқитувчиларнинг конференция ишида иштирок этиши ва маърузалари талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Мавлон БОБОХОНОВ.