Миллий рақс жозибаси хорижликларни ҳам ўзига мафтун этди
  • 04 Август 2016

Миллий рақс жозибаси хорижликларни ҳам ўзига мафтун этди

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида уй олиш учун турмуш ўртоғим билан бирга ариза топшириб қўйган эдик.

Бир оз муддат ўтиб, ипотека кредити асосида имтиёзли равишда берилган “Камолот” -уйларидан бирига эга бўлдик. Унинг қулайлиги шундаки, тижорат банклари бошланғич -бадалсиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан кредит беради. Бундай тураржойлар 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларга ажратилаётганлиги эртамиз эгаларига қаратилаётган юксак эътибор ифодасидир.

Ўзим оддий ўқитувчиман. Лекин толеи баланд, бахтиёр ёшларнинг вакилиман, дея айта оламан. Вилоятдаги 8-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида жисмоний тарбия фанидан дарс бераман. Спортнинг синхрон сузиш тури севимли машғулотимга айланган. “Сув париси” VII халқаро турнирида биринчиликни эгалладим.

Эпчил, чаққон ва нафис ҳаракатларини сув юзида ифодалаш маҳоратини эгаллаган синхрон сузувчи қизлар илгари европача, ҳиндча, испанча рақслар ижро этардилар. Ўзимизнинг миллий рақсларни ижро қилсам, дея бу орзуимга эришиш устида жиддий ишладим. Ишонасизми, нуфузли мусобақалардан бирида “Тановар”ни сув юзида ижро -этганимдан ўзим ҳам завқланиб кетдим. Халқаро миқёсдаги ҳакамлар, экспертлар навонинг сўнгги жарангигача гулдурос қарсаклар билан олқишлаб турса, бошқача бўлар экан.

Бундан ташқари, “Нафосат лобарлари” мусобақаси, II Республика аёллар спартакиадаси, “Тўмарис” аёллар спорт фестивалида ғолиблар сафидан жой олдим. Андижон давлат университетига имтиёзли равишда қабул қилиниб, спорт устаси -унвонини қўлга киритдим. Эндиликда билим ва тажрибаларимни ёшларга ўргатиб -келаяпман. Шунинг баробарида, нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, бундан-да юқорироқ марраларни кўзлаяпман. Буларнинг барчаси мустақилликнинг, юртимиздаги тинч-осуда ҳаётнинг натижаси эканлигини дилдан ҳис қилиб, қалбим ифтихорга тўлади. 

Мавлудахон ҒАФФОРОВА,

Избоскан туманидаги 

8-ихтисослаштирилган 

мактаб-интернати жисмоний тарбия фани ўқитувчиси. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn