Ҳунармандларнинг махсус сайти яратилди
  • 05 Апрель 2014

Ҳунармандларнинг махсус сайти яратилди

“Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси интернет тармоғида ўз сайтига эга бўлди. Ундан бошқарма ва унинг аъзолари фаолиятига доир маълумотлар, шунингдек, ҳунармандлар учун зарур муҳим ахборотлар ўрин олган.

Мазкур сайтда соҳага оид меъёрий ҳужжатлар ҳам жойлаштирилган. Яна бир саҳифа эса халқ амалий санъати намуналарини реклама қилишга ажратилган бўлиб, унда 32 нафар ҳунарманд ва улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар бериб борилади. Ҳунармандчилик ихлосмандлари сайт орқали фойдали маслаҳатлар олишлари ҳам мумкин.  Мазкур сайт БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси ёрдамида ташкил этилди. Уни яратиш орқали хонадон шароитида миллий ҳунармандчилик билан шуғулланаётганларга ўз бизнесини ташкил этишга яқиндан ёрдам бериш вазифаси ҳам кўзда тутилган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn