«Ёшлик завқи»
  • 19 Апрель 2016

«Ёшлик завқи»

Қарши шаҳрида замонавий рақс ижрочилари ўртасида ўтказилган кўрик-фестиваль ана шундай номланди.

Қашқадарё  вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоятдаги олий ўқув юртлари билан хамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган 46 нафар ижодкор замонавий ҳамда эстрада-спорт рақси йў-налишида истеъдодини намойиш қилди.

Якунда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати жамоаси “Энг яхши замонавий рақс” номинацияси ғолиби бўлди. Эстрада-спорт рақси бўйича Қарши олимпия захиралари коллежи жамоасига тенг келадигани топилмади. 

Фестивалда энг яхши деб топилган учта жамоа республика босқичида иштирок этиш учун тавсия қилинди.  

 Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Гўзалликка ошуфталик «Ёшлик завқи» »