Мумтоз санъат сеҳри
  • 24 Декабрь 2015

Мумтоз санъат сеҳри

Ўзбекистон давлат консерваториясида ёш мақом ижрочиларининг республика танлови бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилаётган мазкур ижодий беллашувда ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган иқтидор эгалари ўз маҳоратини намойиш этаяпти.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда ёш авлодни миллий анъана ва қадриятларимиз, бой маънавий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ушбу йўналишда халқимизнинг беназир номоддий маданий мерос намуналаридан самарали фойдаланиш, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва фаолиятини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Танловнинг қуйи босқичлари жорий йилнинг 23 октябрь — 14 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда 18 ёшдан 31 ёшгача бўлган 454 нафар ижодкор қатнашди.

Дилмурод АБДУРАИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn