Ушбу хайрли иш Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Отахон Оллаберганов ташаббуси билан амалга оширилди.
Мазкур кошона кенг ва ёруғ кўргазмалар залини ўз ичига олган. Бинобарин, фаолияти давомида портрет, графика, пейзаж, ранг-тасвир жанрларида юзлаб асарлар яратган таниқли мўйқалам соҳибининг ижодхонаси ҳам шу ерда жойлашган. Қолаверса, маскан ёш ҳаваскор рассомлар учун маҳорат дарслари ҳамда турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказишга мослаштирилган.
Яна бир эътиборли жиҳати, Урганчнинг сўлим гўшаси — Шовот канали бўйида жойлашган ушбу галерея келгусида сайёҳлик йўналишига киритилади. Бу эса миллий рассомлик санъатимиз довруғини дунёга янада кенгроқ ёйишга хизмат қилади.
Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.