Тасвирларда орзулар акси
  • 02 Декабрь 2015

Тасвирларда орзулар акси

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида “Орзулари бир олам қалблар” деб номланган кўргазма очилди.

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни  муносабати билан  Тошкентдаги  “Sanvikt” Ногирон болалар илмий тадқиқот маркази ва Қўқон шаҳридаги “Иқтидор” болалар ижодий санъат маркази томонидан ташкил этилган мазкур кўргазмада  100 дан ортиқ расмлар намойиш қилинмоқда. Уларнинг ҳар бирида болаликнинг беғубор олами акс этган: мусаффо осмон, пурвиқор тоғлар, жилдираб оқаётган зилол сув,   қишлоқ манзаралари...
Кўргазма доирасида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан япон санъати бўйича маҳорат дарслари  ҳам ташкил қилинди.

Кумушбиби ЭРМАМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Истеъдодлар мамлакати Дилга яқин наволар »