Дилга манзур оҳанглар
  • 27 Ноябрь 2015

Дилга манзур оҳанглар

Ўзбекистон давлат консерваториясида “Шодлик наволари” мусиқа чолғулари ижрочилари республика танловининг якуний босқичи бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан уюштирилган тадбирда қуйи босқичларда ғолиб бўлган етмиш нафар ёш мусиқачи қатнашаяпти.
Илк бор ўтказилаётган мазкур ижодий беллашувда созандаларнинг якка ва жамоа бўлиб куй ижро этишга оид салоҳиятига аҳамият қаратилади. Унда 15 ёшдан 18 ёшгача ва 18 ёшдан 26 ёшгача бўлганлар ўз иқтидорини намойиш қилмоқда.
Иштирокчилар юртимизнинг турли ҳудудларидан келган тенгдошлари билан ўзаро тажриба алмашишади, мутахассислар иштирокидаги “Маҳорат сабоқлари”дан баҳраманд бўлишади.
Танлов якунида турли йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланади.

Мавжуда ХОЛМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « «Камалак юлдузлари» Ижро ва соз сеҳри »