Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирда мусаввирнинг портрет жанрида яратилган асарлари, шунингдек, Самарқанд шаҳри, у ердаги осориатиқалар, муқаддас қадамжолар тасвирига оид суратларга урғу берилган. Таъкидлаш керакки, рассом ижодида меҳнат ва табиат мавзуси ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
* * *
Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида рангтасвирчи рассом Римма Гаглоеванинг ижодий ишлари кўргазмаси очилди.
Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб уюштирилган ушбу кўргазмадан муаллифнинг элликдан зиёд асарлари ўрин олган. Таъкидлаш керакки, рассом ижодида дастгоҳли рангтасвир асарлари билан бир қаторда, пейзаж, натюрморт йўналиши ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Чунончи, юртимизнинг сўлим гўшалари акс этган манзаралар, оддий ва меҳнаткаш инсонлар сиймоси санъат ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотаяпти.
Дилфуза ҚАРШИБОЕВА,
Моҳира АДИЗОВА.