Санъатимиз оҳанрабоси
  • 23 Октябрь 2015

Санъатимиз оҳанрабоси

Хорижликларнинг миллий санъатимизга қизиқиши йил сайин кучайиб бормоқда. Буни Япониянинг “Буюк Ипак йўли” ансамбли Академик халқ бадиий жамоалари Бухоро вилояти бўлими билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйганидан ҳам билиш мумкин.

Яқинда Кунчиқар юртда фаолият кўрсатаётган мазкур ансамблнинг  бир гуруҳ раққосалари учун Бухорода маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Санъаткорлар ўн кун давомида тажрибали хореограф Саломат Раҳмоновадан миллий рақс сирларини ўрганишди.
— Санъат халқларимизни бир-бирига янада яқинлаштиради, — дейди тадбир иштирокчиларидан бири Аика Такеучи. — Ўзбек миллий санъатига келсак, у жозибадорлиги билан кишини мафтун айлади. Биз қисқа муддат ичида учта рақс сирларини ўрганиб, уларни бухоролик ҳамкасбларимиз билан биргаликда томошабинлар ҳукмига ҳавола қилдик. Энди эса ўрганганларимизни Японияга бориб, юртдошларимизга ҳам намойиш этмоқчимиз. Ўзбек миллий либосларида ижро қилинадиган бу рақслар уларга бир дунё завқу шавқ улашиши, шубҳасиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn