Мақолада шоирлар томонидан “Шарқ марвариди” дея таърифланган Самарқанд кўҳна тарихга эга эканлиги ҳақида ёзилади. Буюк Амир Темур бошқаруви даврида шаҳар илм-фан ва маданият марказига айлангани ҳолда шитоб билан ривожлангани япон ўқувчиларининг эътиборига ҳавола қилинган.
“Афросиёб шаҳарчасидан унча узоқ бўлмаган масофада Самарқанднинг ажиб ва бетакрор меъморий ёдгорликларидан бири — Шоҳи Зинда мажмуаси жойлашган, — деб ёзади муаллиф. — Унда мовий рангда товланиб турадиган мақбаралар кетма-кет жойлашган. Шоҳи Зинда кўҳна Самарқанднинг гўзаллиги ва маҳобати билан кишини ҳайратга соладиган меъморий ёдгорлигидир”.
Муаллиф ўз мақоласида Шоҳи Зинда ансамбли нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки машҳур зотларнинг абадий оромгоҳи эканлиги ҳақида атрофлича тўхталган.
«Жаҳон» АА.
Токио