“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган ушбу ижодий кечада давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ҳамда шоирлар, санъаткорлар, ёшлар иштирок этди. Унда келажагимиз эгаларини баркамол қилиб тарбиялашда оиланинг, хусусан, ота-она ва нуронийларимизнинг ўрни ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, дориламон ҳаётимизнинг қадрига етиш, истиқлол неъматларини асраб-авайлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни қадрлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Санъаткорларнинг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, рақслар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Аброр МЕЛИБОЕВ.