Ёшлик оҳанглари
  • 15 Апрель 2015

Ёшлик оҳанглари

Ёшлар ижод саройида “Куйла, ёшлигим” республика телевизион танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Ёш истеъдод соҳибларини излаб топиш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда пойтахт вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан ҳаваскор хонандалар иштирок этди.

Эътиборли жиҳати, танлов нафақат истеъдодли йигит-қизларни кашф қилиш, балки ўзбек миллий эстрада санъатининг ўзига хос анъаналарини кенг тарғиб этишга ҳам хизмат қилмоқда. Қатнашчиларнинг озод ва обод Ватан, ёшлик шижоати, беғубор туйғулар тараннум этилган қўшиқлари  нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якунда энг юқори натижага эга бўлган номзодлар танловнинг финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Кумушбиби ЭРМАМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn