Миллий ўйинлар завқи
  • 15 Апрель 2015

Миллий ўйинлар завқи

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Майдон томошалари санъати” республика фестивали якунланди.

Икки йилда бир маротаба ташкил этиб келинаётган мазкур тадбир халқ томоша санъати, хусусан, дорбозлик анъаналарини асраб-авайлаш, кенг тарғиб қилиш ҳамда ривожлантиришга қаратилгани билан диққатга сазовор. 
Таъкидланганидек, фестивалнинг бу йилги ҳудудий босқичининг дастлабкиси Наманган шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Фарғона, Андижон ва мезбон вилоят дорбозлари ҳамда миллий цирк гуруҳлари қатнашди. Самарқанддаги ҳудудий босқичда эса Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро, Сирдарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида фаолият кўрсатаётган дорбозлар жамоалари, ҳаваскор цирк санъати гуруҳлари ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Қадриятлар тараннуми Ёшлик оҳанглари »