Қадриятлар тараннуми
  • 15 Апрель 2015

Қадриятлар тараннуми

Наманганда “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Унда йигит-қизлар тасвирий ва амалий санъат, ҳунармандчилик, спорт ҳамда  маданият соҳаларида ўз иқтидорини намойиш этди.

Фестиваль доирасида “Биз — соғлом турмуш тарафдоримиз!” шиори остида ёш спортчиларнинг миллий кураш бўйича кўргазмали чиқишлари уюштирилган бўлса, “Ошга марҳамат” танловида иштирокчилар ошпазлик маҳоратини синовдан ўтказдилар. Шунингдек, “Миллий қадриятлар — менинг нигоҳимда” расмлар танлови ёш мўйқалам усталари учун маҳорат сабоқлари вазифасини ўтади.
Ёш тадбиркорлар кўргазмаси, фольклор жамоалар, “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ғолиблари иштирокидаги куй-қўшиқлар ҳам тадбирга байрамона руҳ бағишлади.


Назокат АҲМЕДОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn