Мумтоз санъатимизнинг халқаро эътирофи
  • 09 Апрель 2015

Мумтоз санъатимизнинг халқаро эътирофи

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган мақом ижрочиларининг анъанавий 4-Муғом халқаро фестивалида бухоролик ёш истеъдодли санъаткор Илҳом Исмоилов совриндорлар сафидан ўрин олди.

Аниқроғи, ҳамюртимиз нуфузли фестивалнинг иккинчи даражали дипломи билан тақдирланди.
— Ушбу тадбирда 19 давлатдан жамоалар иштирок этди, — дейди И. Исмоилов. — Икки босқичда кечган ижодий беллашувнинг ҳал қилувчи қисмида миллий санъатимизнинг ноёб дурдоналаридан саналган “Бухоро Шашмақоми” туркумидаги мумтоз қўшиқларимиздан ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлдик. Бу муваффақиятни юртимизда бой маънавий меросимизни асраб-авайлаш, мусиқа санъатини равнақ топтириш йўлида амалга оширилаётган ишлар самараси, деб биламиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn