«Китоб мўъжизага чорлайди»
  • 09 Апрель 2015

«Китоб мўъжизага чорлайди»

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасида “Китоб  мўъжизага чорлайди” мавзуида маданий тадбир ўтказилди.

Унда “Fунча” болалар журнали  кўриш имконияти чекланган ўғил-қизлар учун илк маротаба аудио — овозли тарзда тақдим этилди.
Тадбирда, шунингдек, “Эртакларнинг сеҳрли олами” китоби кўргазмаси ва Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиларининг “Мен севган мавзу” деб номланган расмлар кўргазмаси ҳам ўтказилди.
“Булбулча” болалар ашула ва рақс ансамбли, “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази қошидаги “Юлдуз” рақс ансамбли аъзолари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Ўрол АБДУРАСУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn