Ана шундай саёҳатлардан навбатдагисида пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандлари кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида бўлишди.
Бу ердаги ноёб меъморий обидалар, муқаддас қадамжолар, музейлар ёшларда катта таассурот қолдирди. Ўз навбатида, улар юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар, мутафаккирлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлди. Шунингдек, “Кексалар — ёш авлод эъзозида” мавзуидаги учрашувда ҳам қатнашишди.
Аббос ЭРГАШЕВ.