Суратларда юрт манзараси
  • 11 Февраль 2015

Суратларда юрт манзараси

Тошкент Фотосуратлар уйида навбатдаги кўргазма очилди. Экспозициядан жой олган суратлар муаллифлари мазкур муассаса қошида ташкил этилган ижодий мактаб-студия битирувчиларидир.

Санъатшунослар, мусаввирлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган ушбу кўргазмада ўн тўрт нафар ҳаваскорнинг юртимиз табиати, маданияти ва санъати акс этган икки юзга яқин ижодий ишлари намойиш қилинмоқда.
Таъкидланганидек, саккиз йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган мазкур ижодий мактаб-студияда фото санъатига қизиқувчи кўплаб истеъдодли ёшлар кашф этилаётир. Уларнинг амалий машғулотлардаги иштироки тенгдошлари ижоди билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш, шунингдек, кўргазмаларда қатнашиш имконини бераяпти.


Моҳира АДИЗОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn