Тупроққўрғон тарихдан сўзлайди
  • 19 Февраль 2014

Тупроққўрғон тарихдан сўзлайди

Сурхондарё вилоятига 2013 йил давомида 34 минг нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрди.

— Воҳада умуминсоният мулки сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган тарихий обидалар кўп, — дейди “Ўзбектуризм” Миллий компаниясининг Сурхондарё вилояти вакили Шуҳрат Ибрагимов. — Ана шу қадамжолар нафақат юртдошларимиз, балки чет эллик меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Буни йилдан-йилга сайёҳлар оқими кўпаяётганидан ҳам билса бўлади. Айни пайтда воҳада туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги-янги сайёҳлик йўналишларини ташкил этишга катта эътибор қаратилаяпти. Хусусан, қадимда мудофаа иншооти вазифасини ўтаган Тупроққўрғонда ўлкашунослик музейи ташкил этилди. Бу ерга қўйилган тарихий топилмалар воҳанинг бир неча минг йиллик тарихидан сўзлайди. Шу билан бирга, қалъа ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишга киришилди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn