«Сирдарё оқшомлари»
  • 18 Август 2014

«Сирдарё оқшомлари»

Гулистон шаҳар истироҳат боғи ҳамда Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилояти мусиқали драма театри майдонида мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишланган “Сирдарё оқшомлари” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда вилоят театри, туман ҳамда шаҳарлар маданият ва аҳоли дам олиш марказлари бадиий ҳаваскорлик жамоалари, мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари томонидан концерт дастурлари намойиш қилинаётир. Эътиборлиси, унда мамлакатимизда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар ҳамда воҳа иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги улкан ўзгаришлар бадиий-мусиқали чиқишлар орқали моҳирона акс эттирилаётир.

Айни чоғда томошабинларга қулай бўлиши учун концерт дастурларининг вақти ҳар ҳафтанинг дам олиш кунларига белгиланган. Натижада ушбу байрамолди тантанасида нафақат Гулистон шаҳри, балки вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган фуқаролар ҳам бемалол қатнашиш имкониятига эга бўлишмоқда.

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Олам билсин Мунаввар кунлар шукуҳи »