Бухоро шаҳрида Европа киноси фестивали бўлиб ўтди
  • 13 Июнь 2014

Бухоро шаҳрида Европа киноси фестивали бўлиб ўтди

Ушбу нуфузли тадбир Европа Иттифоқининг юртимиздаги делегацияси ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкил этилди.

Маълумки, ўтган асрнинг 20-йиллари Бухорода  минтақадаги дастлабки киностудияга асос солиниб, биринчи ўзбек фильмлари суратга олинган эди. Фестивалнинг бу қадим шаҳарда ўтказилиши ана шу билан изоҳланади. 

Тадбирда Германия, Франция, Австрия, Польша, Эстония каби қатор давлатлар кинематографлари яратган ўндан зиёд бадиий ва мультипликацион фильмлар намойиш этилди. Хусусан, “Гавр”, “Фақат ҳозир эмас”, “Қўзиқорин излаб” номли фильмлар кино ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотди.

И. ИСТАМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn