“Биз бунёдкор ёшлармиз, иллатларга қаршимиз!”
“Биз бунёдкор ёшлармиз, иллатларга қаршимиз!” Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.
  • 21 Февраль 2018

“Биз бунёдкор ёшлармиз, иллатларга қаршимиз!”

 

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида истеъдодли ёшлар кўргазмаси иш бошлади. Унда талаба-ёшлар томонидан ишланган 200га яқин Шарқ миниатюра санъати намуналари, тасвирий ва амалий санъат йўналишидаги юртимизнинг гўзал ва бетакрор манзаралари акс этган фотожамланмалар намойиш этилмоқда. 

“Буюк аждодларимиз меросини ўрганиш” ойлиги доирасида ташкил этилган ушбу тадбир доирасида “Биз бунёдкор ёшлармиз, иллатларга қаршимиз!” шиори остида плакатлар танлови ҳам ташкил этилди. Танловга тақдим этилган ҳар бир асарда бугунги кун учун долзарб бўлган глобал масалалар акс эттирилган бўлиб, институтнинг 3-босқич талабаси Асолат Ибрагимова томонидан чизилган “Глобал исиш муаммоси акс эттирилган” плакат гран-прига муносиб топилди. 

Ғолибларнинг ижодий ишлари йил давомида республикамизнинг барча ҳудудида ташкил этиладиган кўргазма ва фестивалларда намойиш этилади.

— Ижодкор учун санъат ихлосмандларининг эътибори жуда муҳим, — дейди Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти проректори Дилфуза Раҳматуллаева. — Ушбу кўргазмада намойиш этилаётган асарлар муаллифлари асосан талаба-ёшлардир. Улардаги жўшқинлик, янги ғоялар ҳар қандай томошабинни эътиборсиз қолдирмайди. 

Тадбир доирасида ёш мўйқалам усталари учун “Маҳорат сабоқлари” ҳамда театр студияларининг мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn